Александр КУПРИН
Миннатли нон Ҳикоя(Давоми, боши аввалги саҳифада)
Аммо, кутилмаганда, суд раисининг унга қарата айтган сўнгги мурожаати унга умидсизлик ҳолидан уйғотиб, ғайриоддий дадиллик бахш этгандек бўлди. Шу пайт унинг ўзини тутиши худди ўлимга маҳкум этилган кимсанинг ўлими олдидан жаллод кундасига бош қўйиши ёки ўлим сиртмоғини бўйнига солишга қаршилик кўрсатиб, жазавага тушаётган пайтни эслатиб юборди.
У бирдан, ялинчиқ баланд овозда, -
– Ҳа, жаноби раис!.. Худо ҳаққи, мени эшитинг... Ҳамма нарсани ўзим
гапириб, тушунтириб беришимга руҳсат беринг! – деди.
Уни эшитган суд маслаҳатчиларининг қиёфаси худди унга диққат-эътибор қаратгандек ўзгарди, судялар бирин-кетин олдидаги варақларга энгашдилар. Йиғилганлар эса унинг нима дейишини кутиб, диққат билан жимиб қолишди. Айбланувчи сўзлай бошлади.
– Мен ўтган йилнинг бошида бу шаҳарга келганимда
келажагим ҳақида бирорта ҳам режам йўқ эди. Чунки мен ўзим ҳақимда, бу дунёга мен фақат омадсизлик учун келган бўлсам керак, деган фикрда эдим. Аслида ҳам шундайга ўхшайди, ҳаётимда менга ҳеч қачон, ҳеч борада омад кулиб боқмаган. Ҳатто, айни пайтда қирқ ёшга кирганимга қарамай, худди ёшлигимдаги каби нотовон ва тажрибасизлигимча қолиб кетганимга асло шубҳам қолмаган.
Ўшанда Граф Венцепольскийга ижарага бирор жой топишимда ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим. У киши марҳума онамнинг узоқ қариндоши бўлгани учун ундан ёрдам сўрагандим. Саҳий, очиққўл, ўзгалардан мурувватини аямайдиган граф эса, негадир ўшанда менга бирор жой тополмади, аммо, қулай шароит туғилиб қолгунича ўзининг уйида яшаб туришимни таклиф қилди. Мен унинг уйига кўчиб келдим. Аввал бошлаб у менга қандайдир эътибор кўрсатгандек бўлса-да, аммо тезда унинг кўнглига урдим шекилли, борман-ми, йўқман-ми парво ҳам қилмай қўйди. Баъзи ҳолатларда эса мендан умуман ҳижолат ҳам бўлиб ўтирмасди. У менинг уйида юрганлигимга шунчалар тез кўникди-ки, назаримда мени уй ичидаги бирор мебелгами ўхшаш нимадир деб санай бошлади. Айни ўша пайтдан бошлаб менинг ночор, ўта аянчли сиғиндиликда топталган аччиқ ҳаётим бошланган эди. Менинг эса у уйда итоатгўйларча сўзлашим ва илжайиб туришдан бошқа иложим қолмаганди.
Рус тилидан Дилором АБДУРАҲМОН таржимасиҲикоянинг давоми кейинги саҳифада