View in Telegram
Ҳаммамиз “индамаслик касали”га чалинганмиз. Оқибати нима бўларкан?! *** Силлиққина бўлиб юриш ҳам санъат. Айниқса, тобора дағаллашаётган ҳозирги ҳаётимизда. Яш-ша-воринг-ей, силлиқлар! *** Кимдир уни алдайди, у сизни, сиз эса мени алдайсиз, мен бировни алдайман, ўша биров яна кимнидир… Қарабсизки, ора очиқ. Ҳисобли дунё бу! *** Бошқаларнинг қўли билан ёмонлик қиладиган одам ўша ижрочидан кўра тубанроқдир. *** Фарзандлари маддоҳ юрт қудратсиз бўлур. *** Киши Яратган қошида ўзини қанча ожиз сезса, одамлар олдида шунча кучлидир. Беҳзод Фазлиддин #Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар @Behzod_Fazliddin
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily