Бир пайтлар кўпроқ самовий ҳисларга боғланадиган нафис санъат, сирли шеърият осмондан ерга тушиб, лойга ботганига, бошқа оламлардан деб қараладиган шоир халқи кундалик “ер одами”га айланганига анча бўлган. Жуда аччиқ бўлса ҳам, ҳақиқат шуки, айни замон шоири оммага аралашиб, туртиниб-суртиниб, саросимада изғиб юрган, нари борса, шеър тилида митти исёнлар қилаётган ночор одамдир, холос.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод #Эски_дардлар
@Behzod_Fazliddin