View in Telegram
Асанов формати
Китобда айтилишича, СССР—Афғонистон уруши йилларида АҚШ Покистон ва Саудия билан ҳамкорликда "ислом — коммунизмнинг панзаҳари" принципи бўйича ишлаб, исломчиликни қўллаб-қувватлаган ва ривожлантиришга ҳаракат қилган. Дейлик, АҚШ афғон мужоҳидларини қуроллантирган;…
Адиб Холиддан яна бир қизиқ мулоҳаза.

80-йиллар охирида Марказий Осиё республикалари сиёсий элиталари (маҳаллий компартиялар раҳбарлари) республикаларда миллийликни кучайтириш, Марказ таъсирини камайтириш кайфиятида бўлган миллатчи ҳаракатларни қисман қўллаб-қувватлай бошлаган: маҳаллий тилларга расмий мақом берган, кўп соҳаларда Марказга бўйсунмай, мустақил сиёсат юритишга интилган.

Лекин бу мустақилликка ҳаракат эмас эди, зеро Марказий Осиё республикаларида ҳали мустақил бўлиш кайфияти унча кучли эмас эди, сиёсий элиталар эса СССР сақланиб қолишини хоҳлар эди. Унда марказга қарши ишлар қилиш, миллатчиликни қўллаб-қувватлаш элитага нега керак эди?

Холиднинг айтишича, Марказдан бутун СССРни либераллаштиришга уриниш бўлаётган бир пайтда маҳаллий компартиялар раҳбарлари аслида либераллашувга шу йўл билан қаршилик кўрсатган. Улар консерватив сиёсатни сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Бу йўлда улар, биринчидан, миллатчиларни қўллаб-қувватлаб, Марказни қўрқитишга уринган бўлса, иккинчидан, эркинроқ сиёсат юргизиб, либерал тартиблар бошқарувга жорий этилишига йўл қўймасликка уринган.

СССР барибир парчалангач, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистоннинг совет раҳбарлари осонлик билан миллий лидерларга айланган. Қирғизистон компартиясидаги ички кураш туфайли икки асосий рақибнинг ҳеч бири сайлана олмай, уларнинг ўрнига сиёсий элитага алоқаси бўлмаган Асқар Ақаев тепага олиб келинган. Тожикистонда эса ички зиддиятлар кучайиб кетиб, фуқаролик уруши келиб чиққан, эски сиёсий элита ҳокимиятни ушлаб қололмаган.

@AsanovEldar
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily