Ўта қайғули хабар.
Nuz.uz нашрининг бош муҳаррири,
"Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази" ННТ директори
Виктор Михайлов оламдан ўтибди.
Виктор ака турли соҳаларда ишлаганига қарамай, биз уни аввало диний радикализм ва терроризм бўйича тан олинган эксперт сифатида билардик ва ҳурмат қилардик. Ака соҳани сув қилиб ичиб юборган, кўплаб лойиҳа ва дастурларда қатнашган нуфузли мутахассис эди. Биз озгина қилган ишимизни ваҳима қилиб кўрсатиб, "ундай тренинг ўтдим, бундай иш қилдим" деб юрсак, Виктор ака кўринмас фронт жангчиси эди — панада туриб, соҳага катта ҳисса қўшиб келаётган эди.
2024 йилда айниқса Виктор ака билан кўп суҳбатдош бўлдим. Турли лойиҳаларда бирга тренинглар ўтдик, тадбирларда қатнашдик ва шунчаки суҳбатлар қурдик. Ака зўр эксперт бўлиши қаторида, инсон сифатида ҳам жуда хушмуомала ва яхши эди.
Ҳали Виктор ака билан кўп бирга ишлаймиз, у кишидан кўп нарса ўрганаман деган ниятда эдим. Ҳали кучга тўла эди, каттакон режалар қилиб юрувди. Аттанг, насиб қилмади. Руҳи ором топсин.
@AsanovEldar