Адиб Холиднинг Central Asia: A New History from the Imperial Conquests to the Present китобини эшитяпман. Ўзи китоб чиққанига анча бўлган эди, энди қўл тегди.
Ҳали бошланишидаман, лекин ёндашув ёқди. Адиб Холид
Марказий Осиёни айнан дунёнинг бир қисми сифатида тушунишга ҳаракат қиляпти. Шу пайтгача ёзилган китобларда шунчаки минтақа тарихи баён қилинади ёки таҳлилдан ўтказилади. Бу китобда эса муаллиф кўпроқ жаҳонда бўлаётган воқеалар контекстида минтақани тушунишга ҳаракат қилган: минтақанинг ўзи дунёда тутган ўрни қанақа, дунё уни қанақа тушунади ва қабул қилади, дегандек.
@AsanovEldar