Ибн Сино "Рисолаи саргузашт"да 10 ёшда
Қуръонни ёд олдим, 18 ёшда барча фанларни ўзлаштирдим дейди. Аммо
"Китоб аш-шифо"да бирор бир доктринани тўлиқ тушуна олмаганини тан олади. Қизиқ, нега иккита китобида икки хил фикр айтяпти?
Буни икки хил тушунтириш мумкин:
- "Шифо"ни ёзган пайти,
Суқрот айтганидай, ҳеч нарса билмаслигини тушунган;
- таржимаи ҳолида узоқ йиллар талаб этадиган ишни қисқа вақтда қилганини айтиб, интуицияси кучлилигини, ўрганиш салоҳияти юқорилигини кўрсатмоқчи бўлган.
"Рисолаи саргузашт"ни ўқиган одамда ростдан муаллиф ўзини вундеркинд қилиб кўрсатишга уринган, деган таассурот уйғонади ("дарров ўрганволдим, ҳамма ҳайрон қолди", "катталар ҳам келиб мендан ўрганиб кетадиган бўлди" ва ҳ.к.).
Бу ҳақда батафсилроқ Юль Янсеннинг мақоласида ўқинг.
Jules Janssens. Avicenna and the Quran. A Survey of His Quranic Commentaries
@AsanovEldar