Ҳаловат – ички хотиржамликнинг ўзига хос кўриниши. У ҳаётингиздаги ҳамма нарса ўз жойида ва кўнгилдагидек бўлиши орқали шаклланади, бундай ҳолатда сизга нимадир ёки кимдир етишмаётгандек туюлмайди. Ҳаётингизда ҳаловат тушунчаси бўлса, ҳар қандай муаммони тўғри қабул қилиш ва унга қарши туриш учун ўзингизда куч топа оласиз.
Ҳаётингизда ҳаловат йўқлигининг сабаблари эса:
—Қалбингизга эмас, бошқаларни фикрига қулоқ соласиз.
Ҳаёт сизники шундай экан, унга бошқалар фикрини тиқиштирманг!
—Ички овозингизни эшитмайсиз.
Унутманг! Асли у сизга нима керек эканини билади.
—Ўзингизни ҳаддан ортиқ танқид қиласиз.
Билинг ҳар қандай танқидни, таҳлили ҳам бўлиши керак!
—Бугунги кун билан яшамайсиз!
Хулоса шуки : Ўтмишга ўралашиб, бугунингизни унутиб қўйманг. Зеро бугун эрта учун босиладиган энг муҳим қадамлар дебочасидир!@Akmal_Komiljonovich