View in Telegram
#БЎҒИРСОҚ_ЭРТАГИ_ҒОЯСИ Бўғирсоқ тақсимчада ётиб, совуб шунчаки ейилиб кетишни танламади, тақдирини ўзгартирмоқчи бўлди. Якун ўзгармаган бўлса-да, мазмун ўзгарди. Бўғирсоқ эркинликни татиб кўрди, ижод қилди – ўз қўшиғини яратди ("Мен бўғирсоқ, бўғирсоқ...), қуён, бўри ва айиқни жазолади (ҳар ҳолда уларнинг ҳаётга муносабати ўзгарди). Ва охирида бу ҳаётда ҳамиша ҳам ғолиб яшаб бўлмаслиги, мағлубият риски борлиги ва бунинг бадали жон билан тўланиши мумкинлигини кўрди, кўрсатди. Ваҳоланки, у тақсимчада ётиб ўлимини кутиши мумкин эди. Унда "шу ўрмонда номи чиқмай ўтиб кетарди" – эртак ҳам, фалсафа ҳам, биз қилаётган талқинлар ҳам бўлмасди. Қиссадан менинг ҳиссам: ҳаракат қилинг, ёрқин яшанг, ижод қилинг. Фақат бу дунёдан доим ҳам адолат кутманг, режаларингиз ва мақсадларингизни қураётганда шуни эътиборга олинг. @Akmal_Komiljonovich
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily