View in Telegram
Abdulla Chimirzayev
#tundaftar Оппоқ эди бошда бу дунё: Кўча оппоқ, кечалар оппоқ, Қандай яхши экан болалик, Оппоқ ранглар билан яшамоқ… Яшилланди кейин бирма-бир Дала, чорбоғ, омонат кўприк. Довуччадек мўлтираб боқди Қўшни боққа тушган болалик… Мовийланди кейин барчаси… Болалигим термулди маҳзун: Қорачиғи – туннинг парчаси, Илк севгиси киприкдек узун. Кейин аста хира тортди нур, Аралашди оқ, яшил, мовий, Болаликдан кейинги умр Дарёдек тинч оқа бошлади. Фақат баъзан бу азиз ранглар Тушларимга солар қасирға. Оппоқ болиш устида ёнар Кўздан оққан томчи – исирға.
©️
Хуршид ДАВРОН
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start