View in Telegram
#Телба қалблар #Н_67 #Муаллиф_Чолиқуши_С.Б. -Ҳурсанд бўлдим тақдиримдан,ҳам кулиб ҳам йиғлаб Имронни эсладим.Уни ҳозирдан соғиняпман. -Сен қиз нималар деяпсанаа? Тушунтириброқ гапир. -Сиз ёқтирмаган қари тўнка,жиддий ва қўрс кўринган Имрон аслида умуман бошқача инсон экан.Жудаям самимий,меҳрибон,энг яхши жуфти ҳалол. -Сен мени синглим Муҳлисамисан ўзи? Муҳлисага ҳайрат билан қараб юзини ўзимга қаратдим.-Кўзларингда ўзгача меҳр.Имронга шунақанги таъриф беряпсанки,уни севиб қолган инсондек.Ёки чиндан ҳам менинг Муҳлисам севиб қолдими? Уялма айтавер,ахир опанг бўлсам,ҳамма сирларингни айтар эдинг.Жим бўлиб яна бошини эгиб олган Муҳлисани ўзимга қаратдим.-Агар ростдан Имрон яхши инсон бўлсаю,сени қадрласа севса,сен ҳам кўнгил қўйган бўлсанг,мен сизларга фақатгина бахт тилайман,чиройли бахт.Келинойим айтганда ишонмаган эдим.Демак рост экан,Менинг Муҳлисам анча улғайиб оила қуриб севиб ҳам қолибди,жуда ҳам ҳурсандман.Бир нуқтага қараб ўтирган Муҳлисани бағримга босдим.Кичик_дунёйим01 «Ҳа опажон севиб қолдим,усиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман» дея олмадим.Акамни таҳдиди ёдимга тушиб ичимдагиларни борича айтолмадим. -Опа тўғри Имрон яхши инсон,аммо мен уни севмайман «аслида жудаям севамам» у билан ажрашмоқчиман.«Умуман ажрашишни ҳохламайман.» Ичимда бошқа гап тилимда бошқа эди. -Нима? Нимаа? Муҳлисани қўйиб юбориб кўзларига қарадим.-Сенга турмуш ўйинчоқми? Имрон яхши инсон экан.Ҳали кўникиб яшаб кетасан. -Буни иложи йўқ,ҳохламайман. -Муҳлиса бу гапларинг жиддийми? -Ҳа опаа,мен ўқишни ҳохлайман. -Сен қиз ниманидир яширяпсан. -Опа ундан кўра ўзингиз ҳақингизда гапиринг.Нималар қилдингиз шу пайтгача? Қаерда яшадингиз? Муҳлиса жуда нозик савол берганди,Ҳолидимни эслаб дарров кўзимга ёш келди.Энди ичимдагиларни айтмоқчи эдим келинойим келдилар қўлида патнис. -Қизлар сизлар учун махсус таом олиб келдим,қорнингиз ҳам очиб кетгандир.Ҳали кўп суҳбатлашасизлар,келинг овқатланиб олинг. -Яхшиям борсиз келинойи,сизни яхши кўрамиз. -Мен ҳам яхши кўраман. Муҳлиса иккимиз жойимиздан туриб бориб диванга ўтирдик. -Муҳлиса қарагин иккимиз ёқтирган овқат дея таомдан татиб кўрдим.-Бирам мазали.Нега емаяпсан Муҳлис. -Опа келинойи ҳафа бўлмангу бу овқатни еёлмасам керак.Зўрға чидаб турибман,ҳидидан кўнглим айнияпти дея оҳири чидолмадим ваннага югурдим. -Нима бўлди яхшимисан? Ортидан бордим Муҳлисани. -Ҳаа яхшиман. -Бу дейман янгилик борми дейман,келинойим ортимиздан келиб жилмайганча гапирдилар.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily