Ўқитувчиларни ўқитишдан директорга қандай фойда?Ўқитувчилик — қийин. Айниқса янги устозлар дарс бериш қийинлигини кўриб "қочиб юбориш" эҳтимоли катта.
Ўқитувчилар кетиб қолиши ҳисобига бошқа устозларга юклама ортади.
Дарслар ўтилмай қолади. Ота-оналар норози. Палапартишлик. Директорнинг боши қотган.
Бу вазиятда таълим муассасалари раҳбарлари қандай ечим қилиши мумкин?
Жавоб: ўқитувчилар учун малака ошириш ва таништирув ҳафтасини ўтказиш.
2003-йилда Смит ва Ингерсолл ўтказган
тадқиқотга кўра:
Умуман тренинг ва таништирув ҳафтасидан ўтмаган янги ўқитувчиларнинг — 40% ишини тарк этиши аниқланган.
Бунинг акси ўлароқ:
Қисман малака ошириш курсларидан ўтказилган ва жамоадошлари билан таништирилган устозларда тарк этиш камайган — 28%.
Тўлиқ тренингдан ўтган, жамоа билан яқиндан таништирилган, бошланғич семинарларда қатнашган, бошлиқ ва жамоадошлари билан яхши мулоқотда бўлганларнинг — 18% гина ишини ташлаб кетган.
Мактаб маъмурияти учун хулоса:
Бепарво бўлинг — 40%
Озгина эътибор қаратинг — 28%
Тўлиқ меҳр беринг — 18% ўқитувчиларни ёқотасиз.
Қиссадан ҳисса:
Ўқитувчиларни ўқитинг — мевасини дарҳол кўрасиз.
Постни эгаларига улашиб қўямиз.
— — —
P.s: Тез кунларда "Замонавий Педагог" онлайн курсимизнинг 6-гуруҳига старт берамиз. Ўз жойингизни банд қилинг.
@Ustoz_kundaligi