View in Telegram
Сўнгги кунларда кўпчилик Канадага кетиш ҳақида сўраяпти. Бугунги постим шу ҳақда. Дейлик, сиз айнан Канадага кетишга қарор қилдингиз. Дейлик, сиз олдингизга қўйган мақсадингизга Ўзбекистонда етиша олмаслигингизга ишончингиз комил. Дейлик, сиз Ўзбекистонда борингизни ташлаб, чет элда янги хаёт бошламоқчисиз. Нимаям дердим, омад! Биринчи навбатда айтмоқчи бўлганим: Канадага АҚШга каби лотерея (Грин карта) орқали кетиб бўлмайди, бу ерда тизим бошқача. Ундан ташқари, инглиз тилингиз IELTS 7 даражасидан паст бўлса, ҳозирча бу постга вақт сарфламанг, ундан кўра тил устида ишланг. Канадага бир неча йўл билан кетиш мумкин: 1. Иш визаси билан; 2. Талаба визаси билан; 3. Доимий яшашга (ПМЖ, мен айнан шунақа қилиб келганман); 4. Қочоқ сифатида; 5. Яқин қариндошингиз таклифи асосида. Мен фақат 3-усул бўйича маълумотга эгаман, қолган усулларни ўрганиб ҳам кўрмаганман. Канадага доимий яшашга иммиграция қилиш балли тизим орқали амалга оширилади. Сиз Канада иммиграция хизмати сайтда махсус анкетани тўлдирасиз ва сизнинг баллингиз ҳисоблаб берилади. Балл ҳисоблашда қуйидагилар инобатга олинади: 1. Ёшингиз (ёшларга кўпроқ балл берилади) 2. Тилни билишингиз (инглиз, француз ё иккаласини) 3. Таълим (бакалавр, магистр, ва ҳ.к.) 4. Турмуш ўртоғингизнинг тилни билиши 5. Турмуш ўртоғингизнинг таълим даражаси ва ҳ.к. Бу қоидалар ҳар йили ўзгаряпти, шунинг учун мен баъзи жойларда озгина адашаётган бўлишим мумкин. Менинг тахминий ҳисоб-китобимга кўра, сиз Канадага доимий яшашга кетишга етарли балл тўплашингиз учун қуйидагилар бўлиши керак: 1. Ёшингиз 35дан ошмаган 2. Магистр даражаси 3. IELTS'дан камида 7 балл 4. Камида 5 йил иш стажига эга 5. Уйланган/турмушга чиққан 6. Турмуш ўртоғингиз бакалавр даражасига эга 7. Турмуш ўртоғингиз IELTS'дан 5 балл олган Яъни, юқоридаги талабларни бажарган инсоннинг Канадага кетиш имкониятлари яхшигина. Албатта, бу конкрет талаблар эмас. Масалан, сиз инглиз тили ўрнига француз тилини яхши билишингиз мумкин. Иш стажингиз кўпроқ бўлса, IELTS'дан ярим балл—бир балл камроқ олиб ҳам етарли балл тўплашингиз мумкин. Иккита постнинг биринчиси тугади. Давомини қуйида ўқинг. https://t.center/joinchat/AAAAAEmv7wpSmuv8RAFWsw
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily