View in Telegram
Ҳокимлик аҳоли яшамайдиган жойда машиналар тезлигини чеклашга ҳақлими? @Yurist_Xizmati 4808-савол: Ассалому алейкум Мени саволим шундан иборатки Хокимлар ахоли яшамайдиган жойларда автотранспорт воситаларини тезлигини чеклашлари мумкинма Масалан автотрассаларда 100 км соатгача улар ушбу тезликни 70 км соатгача пасайтиришга хаклими? ЮРИСТ ЖАВОБИ: “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддаси бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари санаб ўтилган. Бироқ у ерда тезликни ўзгартириш ваколати келтирилмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 172-сонли қарори 78-бандига кўра: Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан; тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан; турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади. Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади. Энди қаранг! Низомнинг 79-банди бўйича Аҳоли пунктларидан ташқарида: енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан; шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан; бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, электромотоцикллар рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан; тиркамали юк автомобилларига тезликни соатига 70 километрдан оширмасдан ҳаракатланиш рухсат этилади. 🚫 Шундай экан аҳоли пунктидан ташқари бўлган ҳудудларда тезликни 70 км соатгача тушириш мумкин эмас. Бунинг учун ё мазкур қарорни ўзгартириш керак, ёхуд ўша ҳудуд аҳоли пункти бўлиши керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Расмий каналимиз: 👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram Center
Telegram Center
Channel