Ходим 2 ёки 3 ставка ишлашига рухсат борми?
@Yurist_Xizmati 4807-савол:
Ассалому алейкум саволим куйдагича: ходим 2 еки 3 ставкада ишлаши мумкинми еки 1.5 ставкадан ортик ишлаши мумкин эмасми ва конуний асос борми шу хакида эди
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Умумий қоида бўйича
ходим ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин. Бу Меҳнат кодексининг 182-моддасида белгиланган.
💁♂ Таъкидлаш лозимки, мазкур меёр қонун чиқарувчи томонидан тўлиқ яъни 1 ставкада ишлайдиган ходимлар учун белгиланган меёр саналади. Шунга кўра
1 ставкада ишлайдиган лаборат ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин.
Бунда МК 185-моддасига мувофиқ ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги ўзига нисбатан иш вақтининг нормал давомийлиги белгиланган
ходимлар учун:
👉 олти кунлик иш ҳафтасида —
7 соатдан;
👉 беш кунлик иш ҳафтасида —
8 соатдан ошмайдиган тарзда белгиланади.
Бу меёр тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун ўрнатилган.
Шундай экан ҳафтасига
6 кунлик иш режими ўрнатилган корхонада тўлиқ ставкда ишлайдиган ходим
кунига 7 соат ишлаши талаб этилади.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 206-моддасига асосан ишнинг тугаши ва унинг кейинги куни (сменада) бошланиши ўртасидаги ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш давомийлиги, шу жумладан
дам олиш ва овқатланиш учун танаффус ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас.
‼️Айнан шу қоидага кўра
ходим 1.5 ставкадан ортиқ ишлаши мумкин эмас.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈