Ассалому алейкум, азиз каналим мухлислари!
Ҳозир ютюбга биздан олинган балиқ нархномадаги вазни маҳсулот вазнига тўғри келмайди, деб видео чиқаришибди ва корхонамизни тарозида ўғриликда айблашибди.
Бу, албатта, ғирт тухмат, камида, видео қўйган инсонларнинг билимсизлиги.
Бунда бутун тирик балиқ тарозида ўша балиқ тирик вазни нархида тортилиб олинади, сўнг харидор қулайлиги учун тозалаб берилади.
Албатта, натижада, бутун балиқ тозаланганидан сўнг оғирлиги ўзгаради.
Нархномада хам бутун балиқ деб ёзилган, тозаланган балиқ эмас.
Агар харидорга тозалаб берилмаганида оғирлиги бир хил бўлар эди, албатта. Биз бу балиқни тозалаб бериш эвазига бир тийин ҳам ҳақ талаб қилмаганмиз устига.
Бу ёғига ҳам хизмат, ҳам тухмат бўлибди.
У видеони кўриб кўпчилик бизни лаънатлашга шошилишибди.
Азизлар, шу хабарни группалар ва дўстларингизга тарқатишда сиздан ёрдам сўрайман. Одамлар бошқаларни ноҳақ ёмонлаб юришмасин, дейман.
Катта раҳмат.