#Диққат
‼️ Маҳалла "
еттилиги" кимлар ва уларнинг вазифалари билан танишиб олинг!
Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан маҳаллаларда “еттилик” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга қуйидаги асосий вазифалар юкланган:
➖ маҳалла раиси – эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;
➖ ҳоким ёрдамчиси – ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;
➖ ёшлар етакчиси – ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;
➖ хотин-қизлар фаоли – аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;
➖ Профилактика инспектори Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;
➖ солиқ ходими – маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;
➖ ижтимоий ходим – ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиш.
Канал👉 @YaxshiYomon