🟢 Яшнобод туманида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
🔹 2025 йил 23 январь куни Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
🔹 Тадбирнинг асосий мақсади махсус дафтарларда рўйхатга олинган фуқаролар ва Пробация назоратидаги ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳамда уларга муносиб шарт-шароитлар яратишдан иборат бўлди.
🔹 Ярмаркада 21 нафар шахс ва Пробация назоратидаги 12 нафар фуқаро ишга йўлланма олган бўлса, 2 нафар фуқаро “Ишга марҳамат” мономарказидаги касбга тайёрлаш курсларига йўлланди.
🔹 Келгусида ёшлар, хотин-қизлар ва иш излаётган битирувчиларни банд қилиш устувор йўналиш сифатида давом эттирилади.
🤩 Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати
📱 Facebook 📱 Youtube
📱 Instagram 📱 Website