View in Telegram
XURSHID DAVRON KUTUBXONASI
ВА, НИҲОЯТ, ЕТТИНЧИ ШЕЪР Исфандиёр Ҳайдарга Мусаввир бўлмоқ эрсанг, Тилингни суғуриб ол, Вужудингдан сачраган Қон рангига қулоқ сол. Мусаввир бўлмоқ эрсанг, Юрагинг билан бақир Ва онангнинг исмини Ранг билан айтиб чақир. Мусаввир бўлмоқ эрсанг, Тилингни ичингга ют. Бўёқларга қоришиб Шивирлагин: — Она юрт! Мусаввир бўлмоқ эрсанг, Ҳаёт билан ўлимнинг Ўртасида сарҳад эт Қалам тутган қўлингни. 1981 Манба: “Ўзбекистон санъати” журналида босилган
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start