View in Telegram
23-декабрь – Атоқли адиб, шоир, драматург ва таржимон ҳамда ёш ижодкорларнинг улкан ҳомийси Асқад Мухтор таваллуди куни. Дуода бўлайлик, азизлар. Устознинг охиратлари обод бўлсин! *** Ёши улуғлар яхши эслайди: 1981 йилда таниқли ёзувчи ва давлат арбоби Сарвар Азимов Ёзувчилар уюшмасига биринчи котиб бўлиб келди. Янги раҳбарият янгича иш тутди. Об-ҳаво буткул ўзгариб, уюшма фаолияти жонланиб кетди. Шу жараёнда уюшма муассислигидаги «Ўзбекистон маданияти» газетаси «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»га айлантирилиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ёш ижодкорларнинг катта ҳомийси Асқад Мухтор бош муҳаррир этиб тайинланди. Газета янги номда апрель ойидан чиқа бошлаган бўлса, май ойининг ўн бешида менинг «Пояндоз» деган ҳикоям босилиб турибди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily