View in Telegram
Сени соғиняпман! Ич-ичимдаги жимликдан ёрилиб ўлмасайдим! Қонталаш руҳимни ёриб ёруғлик қидираман, Сени соғинаман Худойим! Елкамдаги оғирдан-оғир думалоқ бошни кўтариб чексизликларга термуламан, киприкларим нигоҳларимга санчилади ва бир лаҳзада сукунат жон талашгандай қайгадир ғойиб булади. Нега Сен ҳакингда олдинроқ ўйламадим? Осмондан дарвоза қидирган тунларим ҳам менга яқин эдингку, нега билмадим? Сенга бориш учун ўлиш шарт деб ўйлаган кунларимда ҳам Сен мен билан эканлигингни нега билмадим? Ақлим шу кадар қисқамиди? Мени Сенга фақат Ўлим олиб боради, деб ўзимни ишонтирганимда менга раҳминг келганини энди тасаввур қила оламан! Ўлмасимдан кетаман Сенга! Бу муҳаббат, бу соғинч билан узоқ қололмайман бу ерда, мени кечир! Мени кечир, юрагим титраб турибди ҳозир, кўзим тўла ёш. Йўлга чиққан одамни ортига қайтарма, илтимос. Ўлиб қолишим мумкин! Кундаликдан ✍️ Хосият РУСТАМОВА @Xosiyat_Rustamova
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily