View in Telegram
Ассалому алайкум, Афина- тасаввуримдаги Адабиёт шаҳри! Кеча шартномага имзо чекдим. Мен бормаган жойларга, Шеърларим борар ҳали… Бу мисраларни талабалик даврининг илк босқичида ёзган эканман... География дарсида жуда ёқимли эшитилган Афина ҳақида ҳозир ҳам тасаввурларим ҳайратланарли... Менга жуда сирли туюлади шу шаҳар. Икки ҳафта олдин Греция пойтахти Афина шаҳридаги ΟΣΤΡΙΑ нашриётидан мактуб олдим. Шартнома юборишибди. Китобимни чоп этишаркан... Лондонда босилган“ Рангин кўзёшлар” китобим асли Грециялик аммо, ҳозирда Канадада яшаётган шоир ва таржимон Μανώλη Αλυγιζάκη тарафидан грек тилига таржима қилинганидан хабарим бор эди. Таржимонга миннатдорлик мактуби ҳам ёзганман. Аммо, китоб икки йилча таржимонда турди. Хуллас, шу китобга Афинадаги энг яхши нашриётлардан бири харидор бўпти. Шартномага имзо чекишдан олдин ( албатта, гогл орқали ) нашриёт билан танишиб, тўлиқ маълумотга эга бўлдим. Чиндан дунёда адабиётни тарғиб қилаётган нашриётлардан бири экан... Менинг “ Булутлар ва Соялар “ номли китобим яхши инсон, ўз мавқеъига эга гўзал таржимон Μανώλη Αλυγιζάκηнинг таржимасида Афинадаги ΟΣΤΡΙΑ нашриётида чоп этилаётганидан мамнунман. Бу ҳам менга Аллоҳнинг навбатдаги мукофоти эканини ҳис қилаяпман ва Яратгандан чексиз миннатдорман! Assalomu alaykum Athens - the city of literature in my imagination. I’m so excited to have my book, “Clouds and Shadows” translated into Greek by Manolis Aligizakis, ready to be published by OSTRIA Editions of Athens. // Με χαρά υπογράφω συμβόλαιο με τις Εκδόσεις ΟΣΤΡΙΑ στην Αθήνα που θα εκδώσουν το βιβλίο μου στα ελληνικά «Σύννεφα και σκιές» σε μετάφραση του Μανώλη Αλυγιζάκη. @Xosiyat_Rustamova
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily