✅ Янги йил арафасида Ҳазорасп туманидаги ал-Хоразмий маҳалласида 200 та хонадонга мўлжалланган 10 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
✅ Маълумот учун, жорий йилда Ҳазорасп туманида 450 та хонадонга эга 15 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Келгуси йил туманнинг “Зиёлилар” маҳалласи ҳудудида қурилиши бошланадиган “Янги Ўзбекистон” массивида босқичма-босқич 48 та кўп қаватли уй-жойлар, 1 та 330 ўринли мактаб, 1 та 150 ўринли болалар боғчаси қурилиши белгиланган. Мазкур қурилиш ишлари амалга оширилиши натижасида тумандаги уй-жойга муҳтож бўлган яна 1457 та оила ўз уйига эга бўлади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ✅ Xorazm.uz |
🔹 Facebook |
🔹 Telegram |
🔹 Instagram