View in Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тушунмайман сенга, Эл класико. Дербилар дунёда етарли. Улар атрофида ОАВнинг ишлаши тенгсиз. Лекин сенда ажралиб турадиган яна бир "жиннилик" бор , бу — мухлислик. Икки қўшнини уриштириб қўядиган, ака-укани бир-бирига пичинг қилишга мажбур қиладиган фақат сенсан. Доим сен ҳақингда гап кетганида негадир жанжал бошланади. Таркибингда Месси ёки Роналду борми-йўқми — фарқи йўқ. Барибир баҳслашаверишади. Гоҳида адашиб ёзиб қолсам ҳам, энг кўп муҳокама эгаси сен бўласан. Бирор бир ОАВ назардан қолса, сен ҳақингда ёзиб, даражасини қайта тиклаб олади. Айт-чи, қандай сеҳринг бор ўзи? Кечагина Мбаппе Францияда эканида ҳеч ким унга бунчалик эътибор бермасди. Аммо сен уни бағрингга олганинг билан муҳокамалар марказида қолиб кетади. Нима дейишга ҳам, сенга қараб кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайди киши. Энг ачинарлиси — шарҳловчилар. Улар сенинг ўйинларингни бошлаб, тугатадиган ҳуштагиңггача мухлисларингга ёмон кўринмаслик учун, нафратига дучор бўлмаслик учун имкон қадар ўрталик сақлашга ҳаракат қилишади. Бу мухлисликнинг жиннилигими ёки энг юқори чўққисими? Сенинг бағрингга шундай шижоат билан интилган футболчилар борки, ҳатто ўз клубларида ярим мавсумлар майдонга тушмай қолишади. Билмадим, сен кимсан ва сенда қандай даражадаги мухлислар бор. Жавобингни кутаман, Эль класико? @xayrulla_hamidov
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily