View in Telegram
КЕЧИРИНГ ОНА... Кеча сизни ранжитдим она, Тунда мени «йиғлатди» нафрат. Ухлолмадим, ақлим сарсона - Она мени - кечиринг фақат... Ноҳақ эдим - «балки» ҳақ эдим. Ўша онда мен «карахт» эдим. Ўшқирдимми ? Мен нима дедим ? «Шоир бўлиб пушаймон едим» ! Яхши эдим - болалигимда, Тиззангизга - ухлаб қолардим. Қилар эдим - юмушингизни, Қўлларингиз - ўпиб олардим... Юзингизни - силаб тўймасдим, Сўзингизни - ўйлаб қўймасдим. Она дердим - онажон дердим - Бир лаҳза ҳам йироқ бўлмасдим... Шеър чорласа, ўзим билмайман. Жавоб қилган, Сўзим билмайман. Жон онажон - кечиринг фақат, «Энди шеърга парво қилмайман». Шеър деганда - ғазаб бор экан, Шеър деганда - бор экан қаҳр. Мен шўрликка - туйғу йўқ экан, Мен шўрликка - йўқ экан меҳр !.. Ҳовлидаги бурчак хонани, ...Эшиклари маҳзун ёпилди. Бор меҳримни қуршаган шеърлар, Ўксиб - ўксиб «печда» ёқилди. Бу тун жуда узоқ чўзилди, Тонг отгунча кибрим бузилди. Тунда мени «йиғлатди» нафрат, Жон онажон кечиринг фақат... 👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️ https://t.center/Xayrli_tongg
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily