Ажратиб ёзайми ё қўшиб?
Сон ва ўлчов бирликлари қўшиб ёзиладими ёки уларнинг орасини очиш керакми?
Очиш керак, фақат бўлинмас пробел билан.
Бўлинмас пробел нима дегани? У шундай пробелки, унинг икки тарафидаги сўз кейинги қаторга кўчиш оқибатида бир-биридан ажралиб қолмайди.
5кг
❌
5 кг
✅
100м²
❌
100 м²
✅
30км
❌
30 км
✅
Microsoft Word дастурида бўлинмас пробел қўйиш: клавиатурада Ctrl ва Shift тугмаларини босиб туриб, пробел тугмасини босинг: Ctrl + Shift + Пробел.
@xatoliklar