Қатъий назар ёки қатъи назар?
Сўровномадан кўрдикки, кўпчилик сўзнинг
қатъий шаклини тўғри деб белгилаган.
Бу иккала сўзнинг ўзаги бир, арабча
«қатъ» (кесди) сўзидан ҳосил бўлган, лекин иккаласи икки хил қоидага асосан ҳосил қилинган ва ўзлашган.
Қатъий
Мавҳум сифат, якка ҳолатда ишлатилади.
Узил-кесил, аниқ,
кескин деган маъноларга эга:
қатъий чоралар кўрди, фикримда қатъий тураман, қатъий белгиланган солиқ.
Қатъи назар
Худди
нуқтаи назар каби
изофали бирикма, шу боис якка келмайди, доим
назар сўзи билан бирга ишлатилади.
Назарни кесди, яъни
бирор нарсага қарамай деган маънони англатади:
ким бўлишидан қатъи назар, мурожаат мазмуни қандай бўлишидан қатъи назар.
«Нуқтаи
й назар» (nuqtayi
y nazar) деб бўлмагани каби, «қатъи
й назар» (qat’i
y nazar) ҳам деб бўлмайди.
Лекс.уз бўладими, президент портали бўладими, уза.уз бўладими — бу бирикмани «қатъи
й назар» шаклида ёзилганини кўрсангиз, хулоса қилингки, у ерда хато ёзилган.
Қатъий назар | Qat’iy nazar
❌
Қатъи назар | Qat’i nazar
✅
@xatoliklar