Савол: ёққанда ёки ёғганда?
Бу саволга жавоб матн қайси алифбода ёзилишига қараб турлича бўлади. Биз ҳануз икки алифбодан бирдек фойдаланаётган давлат бўлиб қолаётган эканмиз, ҳар иккисининг қоидаларини билиб қўйганимиз ўринли бўлади.
— Кирилл алифбосида
Ўзаги
ғ ҳарфи билан тугайдиган сўзларга
-га, -ган, -ганча, -гунча, -гани каби қўшимчалар қўшилса, талаффузда ҳам, ёзувда ҳам товуш алмашиши (
қ + қа) кузатилади:
Тоғ + га = тоққа
Ёғ + ган = ёққан
Оғ + гунча = оққунча
— Лотин алифбосида
Ўзаги
g‘ ҳарфи билан тугайдиган сўзларга -
ga, -gan, -gancha, -guncha, -gani каби қўшимчалар қўшилса, фақатгина нутқда товуш алмашиши кузатилади (
q + qa), ёзувда эса аслича қолаверади (
g‘ + ga):
Tog‘ + ga = tog‘ga
Yog‘ + gan = yog‘gan
Og‘ + guncha = og‘guncha
— Талаффузда
Аслида, талаффузда ҳам товушлар ўзгаради:
боши оққан томонга кетди, қор ёққанда боққа борамиз.
Аммо сўнгги пайтларда аслича айтиш ҳам урфга киряпти. Балки, бир неча йиллар ўтиб, сўзлашувдаги ҳолат таъсирида ёзилганидек айтилиши (
bog‘ga, yog‘ganda...) меъёрга айланиб қолар.
—
Демак, ёзувда:
Қор ёғганда
❌
Қор ёққанда
✅
Qor yoqqanda
❌
Qor yog‘ganda
✅
@xatoliklar