View in Telegram
Таржимонларга тавсия Таржимон луғатдан сўзларнинг тўғридан-тўғри таржимасини топиб қўйиши камлик қилади. Бунда контекст, матн услуби ва оҳанги ҳам ҳисобга олиниши керак. Расмда таниқли автомобиль бренди "погрузитесь" сўзини "ғарқ бўлинг" деб ўгирган — сўзни шунчаки таржима қилиб қўйгани етмагандай, уни ҳам хато билан ёзган. Яхшиямки "чўкиб кетинг" ёки "кўмилиб қолинг" демабди. Хуллас, жуда содда қилиб айтадиган бўлсак, сўзни эмас, гапни, умумий маънони таржима қилинг. 🇷🇺 Погрузитесь в безупречный комфорт 🇺🇿 Бенуқсон қулайликка ғарқ бўлинг Менинг таклифларим: — Мукаммал қулайликдан баҳраманд бўлинг — Аъло даражадаги қулайлик муҳитига шўнғинг Сиз гапни қандай таржима қилган бўлардингиз? *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily