Обуначиларга мурожаат
1. Бизда мурожаатлар учун
@xatoliklarbot боти бор, унга кунига 20 тадан 100 тагача мурожаат келиб тушади. Охирги вақтларда келаётган савол ва мурожаатларга жавоб йўллашда вақт жиҳатидан қийналиб қоляпмиз. Шунинг учун бизга 1–2 та кўнгилли ёрдамчи керак. Номзод ўзбек тили имло қоидаларини яхши билиши, луғатлардан фойдалана олиши керак. Кўнгиллига пул тўланмайди.
———————————
2. Матнларни кирилл ва лотин алифболарига ўгирувчи
@xatolik_bot ботимиз ишга тушганига 1 ойдан ошди. Шу вақт ичида унга 30 мингдан ошиқ фойдаланувчи қўшилди. Ҳали фойдаланиб кўрмаган бўлсангиз, ҳозир бунинг айни вақти. Камчиликлари бўлса айтасиз, маъқул келса дўстларга жўнатиб қўясиз.
———————————
3.
@xatoliklar каналимизда эса обуначилар сони 42 мингдан ошди. 42 минг кишини хаёлан бир майдонга тўплаш ва бу жуда катта миқдор эканлигини тасаввур қилиш мумкин. Аммо қаердаги бир қаланғи-қасанғи каналларда юз минглаб, миллионлаб обуначилар борлигини ўйласак, маърифат тарафдорлари қанчалар оз эканлигини пайқаймиз. Каналимизни турли йўллар билан қўллаб келаётганларга миннатдорчилик билдирамиз. Ҳозирги кунгача моддий кўмак деярли 2 млн сўмни ташкил қилди, аммо Telegram'да канални ривожлантириш учун бу жуда оз эканлигини канали бор админлар яхши билишади.
Лойиқ деб топсангиз, каналимизни қўллаб-қувватланг:
—
донат (моддий йўл) билан:
8600 5729 0254 7798
(Рустамхўжаев А.)
— канал ёки гуруҳ админи бўлсангиз, ўша ерда каналимизни реклама қилиш йўли билан;
— таниш-билишларга оғзаки ёки ёзма тавсия қилиш йўли билан.
———————————
4. Канални лотин алифбосида ўқишни истаганлар учун
@xatoliklar_lotin канали ишлаб турибди. Обуна бўлиб қўйишса бўлади.
@xatoliklar