View in Telegram
2013-йил имонимни синовчи йил бўлди. Ишхонада бошлиғимиз ўзгарди. Мен одатдагидай ишхонамизга яқин бўлган масжидга жума намозини адо этиш учун чиқиб юравердим. Бир куни янги бошлиғимиз ҳузурига чақиртириб, энди жумага чиқмай туринг, деб қолди. Мен иш вақтида эмас, тушлик вақтида ибодатни адо этаётганимни, буни ишга сира ҳам алоқаси йўқлигини айтдим. Бошлиқ ҳам гапида туриб олди. Холиққа осий бўлиб, махлуққа итоат этилмайди. Ташқарига чиқиб, аризамни ёздим ва бошлиққа олиб кирдим. Бошлиқ ҳайронлик ва жаҳл аралаш аризамни қабул қилиб олди. Яхшиликка йўйдим. Рамазонга яқин ибодатларни тўлиқ адо қиладиган бўлдим, деб ўзимга тасалли бердим. Яна бир синов келди. 5 йилча олдин Умрага бирга бориб келган ҳожи онамизнинг ўғилларидан дўкон сотиб олгандим. Ҳужжатларида муаммо бор, кейинроқ номингизга ўтказиб берамиз, дейишганди. Бир йилча у ерни юрғизиб, кейин яқин дўстимга сотиб юборгандим. Дўстим ҳам менга ишониб ҳужжатларни сўрамаганди...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily