View in Telegram
Вақфнинг таърифи ва аҳамияти. Савол: Вақфнинг маъноси нима? Жавоб: Вақфнинг маъноси шуки, бирор нарсани ўз мулкидан чиқариб, унинг фойдаси Аллоҳнинг бандаларидан хоҳлаганига етиб тураверадиган тарзда холис Аллоҳ таъоло учун мулк қилиб беришдир. Савол: Масжид, мадраса, сув йўллари (анҳорлар) ва ҳакозолар ичида қайси бирининг вақфи афзалроқ бўлади? Жавоб: Вақф бир жорий садақадир. Воқиф (вақф қилувчи) унинг савобига давомий эришиб тураверади. Энг яхши вақф шуки, мусулмонларнинг энг кўп эхтиёжи бўлган ва энг кўп фойдаси тегадиган нарсадир. Масалан, китоблар сотиб олиб, кутубхона қурди ва вақф қилиб юборди. У орқали дин илмлари давомий маълум бўлиб тураверади. Агар у ерда масжид бўлмаса ва унга зарурат бўлса, у ҳолда масжид қуриб беришлик, жуда катта савоб ишдир. Агар дин илмининг таълими учун мадрасага зарурат бўлса, у ҳолда мадраса барпо қилиб беришлик ва ундан мусулмонлар доимо файз топиб туришлари учун унинг ташкилий ишларига маблағлар вақф қилишлик, ниҳоятда аъло даражада хайр ишдир. "Вақф ке шаръий масааил" китобидан. 10-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily