СоғинчМуҳаббатдан кулиб юзларим,
Соғинчингдан ғамларга тўлди.
Висолигни кутиб кўзларим,
Ишқ ўтида не бўлсам бўлди.
Ёндириб бир севгидан учқун,
Ҳижронларда сен мени кутгун.
Дарак бериб соғинчдан бугун,
Ишқ ўтида не бўлсам бўлди.
Яшарсан сен,лек юрак ёлғиз,
Ишқ муҳаббат бўлмасин изсиз.
Қуриб кетсин гап сўзлар эссиз,
Ишқ ўтида не бўлсам бўлди.
Наҳот шундай бўлса муҳаббат,
Қалб соғинар қиламиз тоқат.
Кел ишқимиз порласин абад,
Ишқ ўтида не бўлсам бўлди.
Висолларни бирга кўрайлик,
Доим давр Даврон сурайлик.
Баҳт овчиси бўлиб юрайлик,
Ишқ ўтида не бўлсам бўлди.
Тош юракни бахридан ўтиб,
Соф туйғу билан мени кутиб.
Ғурурни бир четка ютиб,
Сен мен учун келгин унтиб.
✍Солиҳабегим
(Дилафруз Шахрихоний)
Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻https://t.center/+HJvay1IVFe0xNThi