2024 йил 18-19 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси бошчилигида “Марказий Осиё давлатларида ёғ-мой ва дон саноатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида анъанавий “ASIA GRAINS & OILS Conference in Tashkent 2024” Халқаро конференцияси Интерконтиненталь мехмонхонасида бўлиб ўтади
Конференцияда 20 дан ортиқ давлатлардан 200 га яқин мутахассислар, ускуна ва жихоз ишлаб чиқарувчилар, ёғ-мой ишлаб чиқарувчилар, дон ва ун маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, хом-ашё етказиб берувчилар ҳамда трейдерлар шунингдек экспорт ҳамкорлари иштирок этиши кутилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сизни ушбу конференцияга таклиф қиламиз.