✈️2024 йил 4 ноябрь куни Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказида тиббиёт фанлари доктори, профессор, наркология ва психиатрия соҳасидаги етук мутахассис, устозимиз, хурматли Турсунходжаева Людмила Александровнанинг 75 ёшлик юбилейи муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
👨💼 Тадбирни РИРСИАТМ директори Зариф Шарифович Ашуров очиб бердилар. Ушбу тадбирда Людмила Александровнанинг катта илмий ва амалий ютуқлари эътироф этилди. У ўз фаолияти давомида Ўзбекистонда наркология хизматини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, тиббий-ижтимоий реабилитация йўналишини жорий этган ва унинг меҳнати хорижий олимлар томонидан ҳам юқори баҳоланган.
🎚️ Тадбирда унинг шогирдлари, ҳамкасблари ва дўстлари профессорнинг фаолияти ва илмий ишлари ҳақида эсдаликлар билан бўлишдилар ҳамда табриклар йўлладилар.
🔂Тадбир юқори руҳиятда, самимий ва байрамона муҳитда ўтди.