View in Telegram
Forwarded from "O'zbekiston milliy elektr tarmoqlari" AJ (Uzbekistonmet.uz Axborot xizmati)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛЕКТР ЁЙИ Электр ёйи — бу модданинг тўртинчи шакли, яъни плазма ҳолатининг махсус кўриниш бўлиб, у ионланган нейтрал газдан иборат. Эркин электр зарядларининг мавжудлиги электр ёйининг ўтказувчанлигини таъминлайди. Электр туташув занжири ажратилганда ёки аксинча бир-бирига уланаётган пайтда электр ёйи шаклидаги электр узилиши ҳодисаси рўй беради. Электр ёйининг пайдо бўлиши учун туташувдаги кучланиш 10 кВ дан юқори бўлиши, ток кучи эса 0,1 ампер ёки ундан юқори бўлиши кифоя. Ҳайратланарлиси шундаки, электр туташув занжири ажратилаётганда ҳосил бўладиган электр ёй ичидаги ҳарорат 3-15 минг даражага етиши мумкин. Шунинг учун электр ёйи ҳосил бўлишини мумкин қадар чеклаш, зарурият бўлмаганда аввал электр таъминотини тармоқдан узиб, кейин тузатиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 👉 🌏 https://t.center/uzmetaxborotxizmati
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily