Хивадаги кам таъминланган аҳоли хонадонларига ис газини аниқлайдиган ускуналар ўрнатиб берилди
😎 OʻzLiDeP ташаббуси билан “Инсон ҳаёти – бебаҳо неъмат, у барча нарсадан устун” тамойили асосида жорий йил январь – март ойларида “Огоҳ бўлинг – ис гази”
акциясини ўтказиш режалаштирилган.
☝️ Шунга асосан, OʻzLiDeP мутасадди ташкилотлар, партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ҳомийлар билан ҳамкорликда
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар хонадонларига ис газини аниқлайдиган ускуналарни беғараз ўрнатиб бермоқда.
⏩ Акция доирасидаги навбатдаги тадбир Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги “Шихлар” ва “Янги турмуш” маҳаллаларида бўлиб ўтди.
🟢 Тадбирда аҳоли хонадонларида иситиш тизимларини мунтазам текшириш ва таъмирлаб бориш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, ис газининг хавфлилиги ва ундан сақланиш бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунчалар берилди.
#uzlidep #xorazm
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг