🔈Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида тармоқ тизимидаги касаба уюшмаси ташкилотлари ҳамда цех касаба уюшмаси қўмитаси раислари учун ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказишга бағишланган ўқув-семинарлар ташкил этилди.
Семинарларда иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш, номзодларни сайлаш тартиби, ҳужжатларни расмийлаштириш, саноқ комиссияси аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Семинар савол-жавобларга бой бўлиб ўтди, бу унинг аҳамиятлилигини янада оширди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.
📱web-site|
📱facebook |
📱telegram|
📱YouTube |
📱Instagram