Жорий йил юртимизда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Алишер Навоийга оид тадқиқотлар сарҳисоби ўринли.
Яқинда
навоийшунос олим, филология фанлари доктори Афтондил Эркиновнинг Навоий ижодига оид ўзбек тилидаги мақолалари тўплами Туркиянинг Анкара шаҳрида чоп этилди.
➡️ Эркинов А. Навоийни англаш сари. – Анкара: Akçağ, 2021. – 466 б.
Тўплам Алишер Навоий ҳаёти, ижоди, фаолияти ва Темурийлар адабий муҳитидаги ўрни ҳақида бўлиб, илмий, илмий-оммабоп мақола ва адиб ижодига оид материаллардан иборат.
Мақолалар Алишер Навоий ижодини замонамиз китобхонлари тушуниши, англаши ва қабул қилиши; шоир ижодидаги ижтимоий муҳит билан муносабат; навоийшунослик тарихи ва навоийшунос олимлар; Навоий асарларининг қўлёзмадаги ҳаёти; Навоийнинг кейинги давр ўзбек мумтоз адабиёти ва Усмонлилар адабиётига таъсири каби масалаларга бағишланган.
@uzculturalwealth