Андижон вилоятида тўқимачилик саноат зонаси қурилишига асос солинди
🇺🇿 Мазкур ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими
Ш.Абдураҳмонов, вилоят Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи
А.Мамажонов ва бошқа масъуллар Пахтаобод туманидаги “Ҳаётбахш” МФЙ ҳудудида бўлишди.
Таъкидлаш жоиз,
300 млн долларлик лойиҳа асосида барпо этилаётган ушбу ҳудуд
55 гектардан иборат. У фойдаланишга топширилгач,
10 мингта янги иш ўрни яратилади.
💰 Савдо-саноат палатаси томонидан қурилаётган ушбу объект
саноат ипотекаси асосида тадбиркорларга берилиши кўзда тутилган.
Лойиҳанинг дастлабки босқичи 2 ойда ишга туширилиши режалаштирилган.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube