"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раисиШохрух Туйчибаев Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалари бўйича котибиDaniel Hallбилан учрашувда иштирок этди. Дастлаб юртимизда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилган имкониятлар тўғрисида тақдимот қилинди.
Учрашувда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини АҚШга GSP тизими бўйича экспорт қилиш, Қўшма Штатларда ўтказиладиган кўргазмаларда маҳаллий корхоналарнинг иштироки ҳамда потенциал инвесторларни Ўзбекистонга жалб этиш каби масалалар муҳокама этилди.Сўнгги кунларда Уюшма халқаро алоқаларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистондаги Ҳиндистон ва Туркия элчихоналари вакиллари билан ҳам мулоқот ўтказди.
@uzbekzargarsanoati