Аслингдан-да яхшироқ кўриниш: "Гало Эффекти"
Дарс ўтиш бўйича ўрганганларимни улашсам — баъзилар фарзанд тарбияси ҳақида савол сўради.
Соқол қўйиб юргандим — ҳамма диний масала сўради.
Ўқиган китобларимдан гапирсам — кўпчилик қандай китоб ўқиш бўйича маслаҳат сўради.
Фарзандим ҳали чақалоқ — тарбиялашни билмайман.
Диний таълим — ўқимаганман.
Китобхон эмасман.
Ҳайратланаман, шунчалик ўзимни аслимданда ақлли кўрсатиб қўйдиммикан?
Ўйланиб турсам — "Таъсир Психологияси" китобида "Гало эффекти" га кўзим тушиб қолди:
Гало — Қуёш атрофидаги нур бўлиб, инсонлар кўзида Қуёшни янада каттароқ, ҳайбатлироқ кўринишига сабабчи бўлади.
"Гало Эффекти" биринчи марта 1907 йилда психолог Фридирих Велс томонидан тадқиқот қилинган.
Тадқиқотда учувчидан қўл остидаги янги келган хизматчиларини 3 хил йўналиш бўйича:
- жисмоний кўриниш;
- ақлий;
- лидерлик қобилиятига кўра баҳолаш талаб қилинади.
Натижа шуни кўрсатадики — жисмоний кўриниши чиройли бўлган учувчилар бошқаларга қараганда ақлий қобилият ва лидерлик бўйича ҳам устунроқ деб гумон қилинади.
Аслида эса чирой ва ақлий қобилият ўртасида боғлиқлик йўқ эди..
Бошқа тадқиқотда эса чиройли ўқувчилар, кўримсизроқларга қараганда яхшироқ баҳо олиши аниқланган.
Мисоллар ҳар хил, хулоса эса бир:
Инсонлар бошқалардаги бир яхши хислатни кўриб, ҳамма соҳада шундай яхши бўлади деб хато фикрлашади!
Инсоннинг бу янглиш психологиясидан фирибгарлар моҳирлик билан фойдаланади — чиройли костюм-шим кийиб, хушбўй атирлар сепади:
Одамлар эса уни кўринишини кўриб, ҳамма соҳада шундай илғор бўлса керак деб уларга пулларини ишониб топширади.
Хулоса
Бир соҳада зўр дегани — ҳаммасида зўр дегани эмас.
@Ustoz_kundaligi