View in Telegram
“Доска даҳшати”: синф олдида жавоб беришга қийналувчи ўқувчига ёрдам бериш ҳақида   Мақола мавзусида тилга олинган муаммони алоҳида тавсифлаш ортиқча. Бу вазият барча устозларга яхши таниш. Синф тахтаси олдига чиқиб, ўқитувчи ва синфдошлар “ўткир нигоҳи” қаршисида жавоб бериш ўзига хос асабий жараёнлигини тушунамиз. Лекин нега айрим ўқувчилар буни енгиб бўлмас даражада оғир ўтказади? Уларга устоз қандай ёрадам бериши мумкин? “Доска олдида” дейилмиш вазиятдан қўрқиш (фанда томошабинлар олдига чиқиб гапиришдан қўрқиш “глоссофобия” дейиладиган ҳолат) нинг асосий сабаблари: 1)мағлубиятдан қўрқиш (кўпинча ота-онанинг болага жуда катта умидлар боғлаётгани доимий таъкидлаб келиши ортидан юзага келади); 2) алоҳида олинган ўқитувчидан қўрқиш (авторитар, қўпол муомала қилувчи, кескин танқидни синфдошлаш орасида билдиришдан ҳеч тортинмайдиган ўқитувчи қўрқинчлироқ кўринади); 3) боланинг шахсий хусусиятлари (ўта хавотирли, тортинчоқ, журъатсиз, мағлубиятни узоқ унутолмайдиган бўлиш); 4) мавзуни ёки фанни яхши билмаслик (дарсга тўғри усулда тайёрланмаслик оқибати); 5) нутқ камчиликлари (дудуқланиш, чучук талаффуз қилишдан тортиниш); 6)синфдошларнинг масхаралаши (айниқса, тенгдошлар баҳоси ва муносабатига катта эътибор қаратиладиган ўсмирлик ёшида). Қоида тариқасида ўқитувчи доска олдида жавоб беришга қийналадиган ўқувчини қўллаб-қувватлаши ва унга ёрдам бериши шарт, деб ҳисобланади. Бунинг учун педагоглар қуйидаги усулларни қўллаши ҳақида маълумотлар келтирилади: -болага бошида оғзаки эмас ёзма жавоб беришга рухсат этадилар; -дарсдан кейин ўқувчини яккама-якка тинглаш учун вақт ажратадилар; -ўқувчи жавоб бераётганда таяниши учун кўргазмали материаллар, жадвал, режа тақдим этиб турадилар; -доскага болада хавотирлик нисбатан паст бўлган пайтда, масалан, кичик синфларда жисмоний дақиқадан кейин чақирадилар; -болага биров билан жуфтликда жавоб бериш имкониятини яратадилар. Юқоридаги умумий усуллардан ташқари “доска даҳшати” га учраган ўқувчилар билан ишлашда педагоглар учун фойдали қуйидагича ёндашувлар ҳам келтирилади: а)боладан “Сенга яна қандай саволлар беришимни хоҳлардинг?” деб сўраш (ўқитувчи саволларидан қўрқувни сусайтиришга ёрдам беради); б)синфда ҳар бир ўқувчининг ўз ўрни, бетакрор жиҳати борлиги, гуруҳ учун кераклигини эслатиб туриш (болалар бир бирининг устидан қўпол ҳазил қилишини чеклашда қўл келади); в)тутилиб қолаётган болани шоширмаслик, гапини бўлмаслик (синф ўқитувчи тоқатсизлигини нозик ҳис этади ва унга тақлид қилишга ўтади); г) педагог ўзи ҳам қандайдир хатолар қилиб туриши, “айбчалари” борлигини енгил ҳазил билан айтиб бериши (хато қилишдан қўрқишни сусайтиради); д)болани ўз қўрқувлари ҳақида гапириб беришга ундаш (одам ўз ҳиссиётларини оғзаки баён орқали ташқарига чиқарар экан, енгил тортади). Энг муҳими, “доска даҳшати” синдромига чалинган боламиз, минг уриниш билан ўз қўрқувини енгиб ўтган вазиятда устоздан ижобий эмоция, рағбат олиши керак. Педагогик меҳрга тўла устоз боланинг ҳатто глоссофобия ортидан чала ва хато жавобларидан позитив қидириб топиши – тўлиқ жавоб бера олмаган болани “бошқаларга кўпроқ вақт қолдирмоқчи-да”, дея қўллаб-қувватлаши, аралаш-қуралаш жавоб бериб юборса, “буни ҳам янгича бир талқин, ижод, деб қабул қиламан” ёки “ҳар қайси тартиб ўзи тартибсизликдан бошланади” деб келаждаги ижобий натижаларга умид билдириши муаммо билан самарали курашишга хизмат қилади. Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида) @Ustoz_kundaligi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily