View in Telegram
Қийинчилик = осончиликми? Ўта тарбияли ўқувчиларимнинг оиласи билан қизиқаман: Оила муҳити қандай? Отаси ким? Фарзанд тарбияси билан қандай шуғулланган? Барчасида бир умумийликни кўрганман: Фарзанд тарбиясиданда каттароқ бўлган — жамият дарди билан яшаш. Дўстим Муҳаммадга шу хулосамни айтсам зўр ривоят айтди: Бир куни бир одамнинг қўлида йўлбарсни кўриб қолишади. Ҳайратда қолганлар ундан сўрашади: — Бу шафқатсиз йўлбарсни қандай қилиб бўйсундирдинг? У эса жавоб беради: — Мен хотинимнинг қаттиқ хулқига сабр қилдим. Аллоҳ эса менга бу йўлбарсни бўйсундиришни осон қилди. Ўйлаб қарасам, бу формула ҳақиқатан ишларкан: Аллоҳ сизга бир дард бериб, бошқа кўплаб муаммолардан сизни фориғ қилади. Юқоридаги оталарнинг муваффақияти — катта дард, катта муаммолар билан яшаш эди. Шу сабабли ҳам Аллоҳ уларга фарзанд тарбиясини осон қилганди. "Қийинчиликдан кейин осончилик келади эмас, қийинчиликнинг ўзи аслида — осончилик", деб тафсир қилганди Нўмон Али Хон (94:5-6) Ўз ҳаётимда ҳам эътибор берганман: Мактаб, таълим, тарбия муаммоларидан четланишим билан мени маиший муаммолар ўраб олади.. Хуллас Бир дардга йўлиқдингизми? Сиқилманг. Минг дарддан халос бўлиб турибсиз! @Ustoz_kundaligi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily