View in Telegram
Эртадан ароқ ичмайсанлар! Америка 1919-йилда алкогольни кескин таъқиқловчи қонун қабул қилади: — Ичиш; — Сотиш; — АҚШга олиб кириш қатъиян ман этилади. Ислоҳот учун ўрнатилган қонун тескари натижа беради: 1. Одамлар уйида қўлбола маст қилувчи ичимликлар тайёрлашни бошлашади. Талабга жавоб бермайдиган бу ичимликлардан кўплаб инсонлар заҳарланиб ўлади; 2. Канада ва Мексикадан ноқонуний йўллар билан ароқ олиб кириш — контрабанда кучайиб кетади. Қора бозорлар кўпаяди; 3. Алкоголга талабни кўрган — мафиалар бор эътиборини ноқонуний спиртли ичимликлар бизнесига қаратади. Катта даромад кўради; 4. Фуқаролар эса давлатдан норози. Америка хато қилган эди: Инсонларни ўзгартирмасдан туриб, қатъий жазо ва таъқиқлар жорий қилиш — иш бермайди. 1933-йилда қонунни бекор қилади. Балки шу сабабли ҳам Ислом маст қилувчи ичимликни 3 босқичда йўқ қилгандир.. Биз жамият қон-қонига сингиб кетган муаммоларни осонликча ҳал қилмоқчи бўламиз: — Коррупцияни қандай йўқ қилсак бўлади? — Пора олганга ўлим жазоси тайинлаймиз, тамом вассалом! Шу каби саёз фикрлайдиганлар учун Монтескенинг зўр гапи бор: “Агар коррупцияга ўлим жазоси белгиланса, одамлар ўша жазодан қочиш учун ҳам пора беради". Фарзанд тарбиясида ҳам шундай: Бола 20 га чиққунигача тарбияси билан ҳеч ким қизиқмайди. Энди суяги қотганида бирдан кескин чекловлар билан болани тарбияламоқчи бўламиз. Хуллас, нима демоқчиман? Муаммолар — мураккаб: Кескин ва тезкор чоралардан кўра, онгли ва изчил ёндашув самаралироқ бўлади! @Ustoz_kundaligi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily