View in Telegram
Осон яшаш учун аҳмоқ бўлиш керакми? Кўпчилик ҳаётда аҳмоққа маза деб ҳисоблайди. Сабаби, аҳмоқнинг бахти — арзон. У музқаймоқ еб ҳам бахтли яшайверади. Уни кутаётган қийинчиликлардан бехабар — ҳаётдан мамнун. Ақллига — қийин. Инсон ақллилашар экан — ҳақиқатларни кўришни бошлайди: Ким у билан пули учун дўст, ким унга ҳасад қилади, уни қандай хавф-хатар кутяпти, қачон доллар ошади ва ҳоказо. Билими унга хотиржамлик бермай, бахтли яшашига йўл қўймайди. Юқоридаги мулоҳазалар қисман тўғри, лекин мен қўшилмайман! Чунки ҳақиқий ақлли инсон: - ўзининг заифлигини; - қисмат олдида нақадар ожизлигини; - барча нарса барибир Аллоҳга бориб тақалишини англаб етади. Англар экан — Роббисини танийди. Танир экан — ўзини унга топширади. Топширар экан — хотиржам бўлади. Хотиржам экан — бахтли яшайди. Хулоса Аҳмоқ бўлма. Чала ақлли ҳам бўлма. Чинакам ақлли бўл! @Ustoz_kundaligi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily