View in Telegram
Вулқон талантни судраб чиқади! Вулқон ернинг 150-250 км чуқурлигида ҳосил бўлади. Келиб чиқиш сабаби — кучли иссиқлик ва босим. Вулқон отилишини кўплаб одамлар ёмон табиий ҳодиса сифатида тушунади. Аммо, вулқон отилганида: Миллиард йиллардан бери ер остида ётган кимберлит ва лампроит жинсларини ер юзига судраб чиқади. Геологлар бу икки тоғ жинсига — қаттиқ қизиқади. Чунки улардан олмос олинади! Олмос олиш жараёни осон эмас: дастлаб геологлар кимберлит ва лампроитни излаб топишади. Ишчилар қазиб олишади. Мутахассислар эса тошларга ишлов бериб, олмосга айлантирадилар. Ноёб олмос бўлиш етарли эмас. Уни сота олиш ҳам керак. Энди 50-70% муваффақият маркетингга боғлиқ: 2017 йили 284 та Феррари нархига сотилган олмосни мисол қилишимиз мумкин. Хуллас: Босим + портлаш + вулқон + мутахассислар меҳнати + маркетинг = қимматбаҳо олмос. Инсоннинг таланти ҳам шундай кашф этилади. Олмосга ўхшаймиз: Талант дастлаб ичимизда ётади. Қийин даврлар, кучли босим, руҳий вулқонлар уни сиртимизга олиб чиқади. «Геолог» — устозлар уни топади ва бизга билдиради. Талантимиз устида ишлаймиз, янада ривожлантирамиз. Мутахассислардан ёрдам оламиз. Шунда қадрли, қимматбаҳо кадрга айланамиз. Бу тарозининг бир палласида. Иккинчисида эса: ўзингизни сота олиш. Талантингизни кўрсата олиш! Фикримча, биздан талантлар чиқмаётгани сабаби шу: 1. Меҳнат етишмаяпти. 2. Меҳнат бор - қийинчилик йўқ. 3. Меҳнат + қийинчиликлар бор - устоз йўқ. 4. Меҳнат + қийинчилик + устоз бор - ўзини кўрсата олмайди. Қиссадан ҳисса: Босим бўляптими? Руҳан азобланяпсизми? Меҳнат чарчатдими? Қийналяпсизми? Устозлар кўп вазифа юклаяптими? Сиқилманг. Сиз қимматбаҳо олмосга айланяпсиз! @Ustoz_kundaligi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily