View in Telegram
Илтериш Қутлуғ Хоқон ёзуви топилди! Мўғулистоннинг Ўтукен ҳудудидан Култегин ва Билга Хоқонларнинг отаси, Гўктурк II давлатининг асосчиси Илтериш Қутлуғ Хоқонга тегишли битик топилди. Битикда «Тангри», «Турк», «Қутлуғ», «Туман» ёзувлари мавжуд. Ушбу топилма билан илк маротаба «Турк» номи тилга олинган деб тахмин қилинган Ўрхун ёдгорликларидан ҳам эски турк ёдгорлиги топилди. Халқаро Туркий Академия ва Мўғулистон Археология Институти, Мўғулистоннинг Ўтукен вилоятидаги Номгон текислигида топилган ёзувларнинг Иккинчи Гўктурк давлатининг асосчиси, Култекин ва Билга Хоқоннинг отаси Илтериш Қутлуғ Хоқонга тегишли эканлигини маълум қилди. Қўрғондаги хазина Халқаро Туркий Академия ва Мўғулистон археология институти олимлари Номгон текислигида 2016 йилда тадқиқот ишларини бошлаган. Вилоят Иккинчи Гўктурк давлатининг асосчиси Илтериш Қутлуғ Хоқоннинг барча турк қабилаларини тўплаган жой эканлигига ишонилган. Дастлаб, 19 турк қабиласининг тамғалари ўйиб ёзилган битик тоши топилди. Шундан сўнг, кўп миқдорда ҳайкалчалар ва қўлида қадаҳ тутган турк афандиларига хос ҳайкал топилди. Пандемия туфайли тўхтаб қолган ва 2022 йил июль ойида қайта бошланган қидирув ишларида, тахминан, 250 квадрат метрлик чуқурликда қазиш ишлари олиб борилгач, улкан мажмуа топилди. Тўрт сўзни ўқишга эришилди Мажмуада ибодатхона экани аниқланган ҳудудда икки томонида туркий, бир томонида сўғд ёзуви бўлган тош ва тошбақа шаклидаги пойдевори топилди. Олимлар тош устидаги матндан «Худо», «Турк», «Қутлуғ», «Туман» каби бир қанча сўзларни аниқладилар. Битиктош Гўктурк II хонлигини қайта тиклаган Култегин ва Билга хоқоннинг отаси Илтериш Қутлуғ хоқон номига ўрнатилган деган хулосага келди. Ушбу топилма билан биринчи марта «Турк» номи тилга олинган деб тахмин қилинган Ўрхун ёдгорликларидан ҳам эски турк ёдгорлиги топилди. Юнескога татбиқ этилади Турк Академияси Раҳбари Дарҳан Кидирали, икки томонида 12 сатр эски турк ёзуви, учинчи томонида эса қадимги сўғд ёзуви бўлган ёдгорликда «Тангри», «Турк», «Қутлуғ» ва «Туман» сўзларини ўқиганликларини билдирди. Кидирали: “Ўрхун битиклари жуда муҳим, лекин бу битик ҳам катта аҳамиятга эга. Бу бизнинг ёзув тарихимизни янада узоққа олиб боради. Қолаверса, турк сўзи илк бор турк олимлари томонидан кашф этилган. Биз буни (кашфиётни) академиямизга аъзо мамлакатларда илмий тарғиб қиламиз. Уни ЮНEСКОда ҳам татбиқ этишни режалаштирганмиз. Бу барчамизнинг тарихимизга мазмун олиб келувчи умумий ва қимматли ихтиродир”, - дейди, «Ҳуррият» газетасига берган интервьюсида. 🐺@turkiysoz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily