Балиқ "Р" ҳарфи бор ойларда ейилади
🐟Балиқнинг фойдали жиҳатлари ҳақида
🐠Балиқ
гўштининг 100 граммида инсон саломатлиги учун керак бўладиган бир кунлик — 0,2 миллиграмм йод сақланади.
👁Балиқ юрак касалликлари хавфини камайтиради, кўриш қобилиятини яхшилайди, уйқуни яхшилайди, ревмотоид артритни енгиллаштиради, холестерин даражасини камайтиради, модда алмашинувини тезлаштиради, қон босимини пасайтиради.
👶🏻Балиқни болаларга ҳафтада 2 марта тайёрлаб берсангиз, рахит, кариес, соч тўкилиши, буқоқ дардларидан асрайсиз.
🥗Организмга фойда бериши учун балиқни зираворлар қўшиб қайнатма шўрвага солиб, ёки газ печида пишириб, котлет тайёрлаб ейишга ўрганинг.
🍶Қовуриб истеъмол қилишни истасангиз, зайтун мойида енгил қовуриб, димлаб қўйган маъқул, витамин-минераллари сақланиб, танга дармон бўлади.
👉 @TIBBIYOT 👈