Yakun

Channel
Logo of the Telegram channel Yakun
@theyakunPromote
12.37K
subscribers
Олганинг эмас берганинг сеники Сизга фойдаси тегар дея у бу нарса ёзиб тураман Aслида ёрдам сизга эмас, ўзимга керак. Кетқизган вақтингизга рози бўлинг •алоқа: @azxariy_bot
Yoshligimizda onam eshitsin deb baland ovozda yig’lar ekanmiz.
Mana oradan vaqtlar o’tib o’sib ulg’ayib, boshimizga g’am keladimi kulfat keladimi,onam bilmasin der ekanmiz.

Boshimga kelganda dard yoki alam.
Eng birinchi sezadigan bu mening onam
.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ba’zi kishilar yaxshi odam, lekin o’zini yaxshi odam emaslikda ayblaydi va bu yaxshi aslida.

Men ham o’zimni yaxshi odam emasman deb bilaman, buni yomon tomoni rostdan ham yaxshi odam emasligimda.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қурьон - бу хаётдир!
Ибн Масъуд роضияллоху анху айтади: «Ким Аллохни қанчалик севишини билмоқчи бўлса,ўзининг қуръонга муносабатини кўрсин. Ким қуръонни яхши кўрса демак у Аллохни яхши кўради,чунки Қуръон Аллохнинг каломидир».
Imom Buhoriyni onasi tarbiya qildi
Imom Ahmadni onasi tarbiya qildi
Imom Shofe’yni onasi tarbiya qildi
Imom ibn Taymiyaning onasi Taymima da’vatchi ayol edi,onasiga nisbat berilib u bilan tanilgan.

Ayollar rijollarning madrasasidir. Ayol isloh bo’lsa oila ham jamiyat ham barchasi isloh bo’ladi.
Оч қолсада сабр қилган,очликни енгиш учун қорнига тош боғлаб олган, «Сизнинг аввалгию охирги гуноҳларингиз мағфират қилинган бўлса ҳам шунчалик ўзингизни машаққатга қўясизми?!» дейилганда. Бас, у зот: 
«Шукр қилувчи банда бўлмайинми?» деб кечалари намоз ўқийверганидан оёқлари ишиб кетган, Пайғамбарларга бериладиган биргина дуоларини хам умматим учун деб олиб қўйган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламнинг, кўп овқат еганидан қорни чиқиб кетган, ухлайвериб кўзлари ишиб кетган фақир умматлари бўлдик. Бизнинг бу ҳолимизга вой бўлсин
Хақиқий айрилиқ бу сафар қилиш эмас! Мухаббатдан айрилиш ҳам эмас! Ота-она, ака-ука ёки опа-сингилдан айрилиш ҳам эмас.
Дўсту биродардан айрилиш,Ҳаттоки ўлим ҳам айрилиш эмас,чунки охиратда яна маҳшаргохда жам бўламиз. Аммо хақиқий айрилиқ бу
, биримиз жаннатда,бошқа биримиз дўзахда бўлиб қолишимиздир..
Нафл намозларнинг тури кўп. Аммо кўнгил тусаганда икки ракат намоз ўқиб, ҳузурланишдек роҳат борми бу дунёда?! Тунда ширин уйқудан уйғониб, таҳажжуд намози ўқишнинг фазлини айтиб тугатиш қийин.
Айниқса, ҳозиргидек “адоғи кўринмас” тунларни узундан-узоқ уйқу билан эмас, анчагина қисмини ибодат билан, хусусан, таҳажжуд билан ўтказсак, кўнгил ҳам, ҳатто кечанинг ўзи ҳам мунаввар бўлиб кетади. Ахир, дил нурланиши унинг ободлигига, унинг оромига боғлиқ. Қалб эса Аллоҳнинг зикри ила ором олур!
Қалбимизни ором олиши учун қишнинг этаги узун тунларини ғанимат билиб қолиш ҳам бахт. Бахт бўлганда ҳам мўминлик бахти.
Сизнинг пичирлаган қироатингиз, пиқ-пиқ йиғингиз, салавоту дуоларингиз, Аллоҳга муножотингиз тун осудалиги “бузса” нима қилибди? Бу “беоромликдан” туннинг ўзи ҳам хурсанд бўлиши аниқ!
Таҳажжудга туринг, у тунларингизни ёритсин.
Zamon ikki kundir:
Omon va xatar...
Hayot ikki boʻlak:
Poklik va kadar...
Dengizga nazar sol
Sirtida koʻpik,
Qaʼrida bebaho
Pirlanta yotar.

Haq yoʻlda yurolsang
Kulbang saroydir,
Hasadgoʻyning doim
Changali loydir,
Osmonda yulduzlar
Behisob, lekin -
Faqat tutilgani
Quyosh va Oydir.

Zamon ikki kundir:
Quvonch va huzn...
Hayot ikki boʻlak:
Qisqa va uzun..
агар рухингиз чарчаган бўлса уйқу сизга ёрдам бермайди.
Намоздаги уч хусусият

Абул Олия айтади: “Намозда учта хусусият бор: ихлос, қўрқув, Аллоҳни зикр этиш. Кимнинг намозида мана шу хислатлар бўлмаса, ўқиган намози намоз эмас. Ихлос бандани яхшиликка ундайди. (Аллоҳдан) қўрқиш гуноҳдан тўсади. Аллоҳни эслаш эса яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаради”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намоз кимни фаҳшдан, ёмон ишлардан қайтармаса, Аллоҳ тарафидан фақат ҳалокатни (ёки узоқликни) зиёда қилади”, - деганлар.
Табароний ривоят қилган.


Намоздаги хушуъсизлик асосан икки нарсага олиб боради:
1. Бузуқ ишлардан тийилмаслик.
2. Қиёмат куни муваффақият қозона олмаслик. Зеро, Аллоҳ таоло охиратда нажот топиш намоздаги хушуъга боғлиқлигини айтган.
Maymun o'zining maymun ekanligini biladi. It o'zining it ekanligini biladi.
Faqat insongina o’zining inson ekanligini bilmaydi. Ming afsuski, u ba'zida maymun, ba'zida it, ba'zida esa insondir.
Bir kun orzu
Bir kun savdo tugaydi
Bir kun uyqu
Bir kun ro’yo tugaydi
Behuda dunyoni quvlama jigar
Bir kun majol
Bir kun dunyo tugaydi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ramazonim kirib kel
Axir qalblar kasaldir
Mendagi nur esa,so’na boshladi,
Aytginchi menga,tong qachon ramazon nuri bilan keladi,
Va qachon biz yaxshilik qilishga qaytamiz.
Va qachon bizni jasadimiz va ruxlarimiz orom oladigan tarovexlarga qaytamiz.
Ramazonim tezroq kirib kel…
-sizga ko'k choymi yo qora
-birga ichmasang shart emas
.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily